Экология


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Жорий йилнинг 1 мартидан Республикамизда “Яшил макон” умуммиллий тадбири бошланади. Ўтган йил кузда туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида  448 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Шунингдек, 10 гектар майдонда “Яшил боғ” ва “Яшил жамоат парк”лари ташкил қилинди. Бу йил баҳор мавсумида туман ҳудудида 692 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилиши режалаштирилган булиб, 6 март холатига 168,9 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кучатлари экилиши таъминланди.

       Туман ҳудудида тупроқ шўрланиш даражаси ҳамда ер ости сув  сатҳининг нисбатан юқорилиги сабабли ташкил этилиши режалаштирилаётган “яшил майдонлар”да вилоят иқлимига мос дарахт кўчатлари экиш кўзда тутилган.

Бугунги кунда туманимиздаги 44 та маҳаллаларнинг барчаси санитар тозалаш  хизматлари билан қамраб олинган бўлиб, 21 та техника ёрдамида   хизмат  кўрсатилмоқда. 

Туманимизда 1 та чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари мавжуд бўлиб, қаттиқ маиший  чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 5,2 фоизни ташкил этади.

Халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларда 134 та чиқинди контейнерлари ўрнатилади. Ҳудудлардаги  минг 910 та юридик ташкилотлар билан санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузилади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки  иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳалари доирасида вилоятда 8 та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонлари фаолияти тугатилади;

- 6 та туманда   чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қурилиб ва улар 12 та махсус техника ҳамда  контейнерлар билан таъминланади;