ЁШЛИКДАГИ ОРЗУ КАТТА БЎЛГАЧ АМАЛГА ОШДИ
Ҳазорасп туманининг “Буюк сиймо” маҳалласида яшовчи Қахрамон Собиров ёшлигидан тадбиркор бўлишни орзу қиларди. Ёшликдаги орзу катта бўлгач амалга ошди ва ўз хонадонида болалар ва катталар кийимини тикишга мўлжалланган тикувчилик цехини очди.
Ҳозирда ушбу цехда 10 нафар маҳалла аёллари фаолият юритмоқда.
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Руслан Жуманиязовлар
ушбу тикувчилик цехида бўлиб, тайёрланаётган маҳсулотлар ва тадбиркор фаолияти билан танишдилар. Тадбиркор Қ.Собиров билан суҳбатлашиб, муаммоларини тингладилар.
Тадбиркор тикувчилик цехини кенгайтириш истаги борлигини билдирди.
Туман ҳокими ер майдонини аукционда сотиб олиш мумкинлиги борасида керакли ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, тикувчилик цехини янада кенгайтириш бўйича ўз таклифларини бериб ўтдилар.
Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида ҳам тадбиркорлик соҳасига алоҳида эътибор қаратиб, "тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади, деган эдилар.
Дарҳақиқат, туманимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида туман ҳокими ва прокурори ҳамкорлигида бир қатор ижобий ишлар олиб борилиши билан бирга улар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиб, яқиндан кўмак бериб келмоқдалар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.