ЁШЛАРГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР, КЕЛАЖАККА ҚАРАТИЛГАН ЭЪТИБОРДИР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ЁШЛАРГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР, КЕЛАЖАККА ҚАРАТИЛГАН ЭЪТИБОРДИР

 

Мамлакатимизда ёшларнинг соғлом авлод бўлиб улғайиши, сифатли таълим – тарбия олиши меҳнат билан банд бўлиши давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ҳазорасп туманида ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Секторлар раҳбарлари билан ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш мудом диққат марказимизда турибди: Уларни ишга жойлаштириш масаласида ҳудудларда янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш ҳам туман Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган.

Туманимизда 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан 43 банддан иборат комплекс чора – тадбирлар режаси  - “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Шунингдек маҳаллалар кесимида иш билан банд бўлмаган ёшлар аниқланиб, рўйхатлари шакллантирилиб, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “манзилли режа” ишлаб чиқилиб, тегишли чора- тадбирлар асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида Ҳазорасп туманида Халқ депутатлари, маҳаллий ҳокимят ва корхона раҳбарлари томонидан оталиққа олинган (ишга жойлаштирилган) ёшлар 2857 нафарни ташкил қилди. Жумладан, қурилиш соҳасига 60 нафар, тадбиркорлик йўналишида 998 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасига 817 нафар, жамоат ишларига 436 нафар, касб-ҳунарга йўналтирилганлар 29 нафар, бошқа соҳа ва йўналишларга, жами 517 нафар, шундан тармоқ тизимида жами 70 нафарни ташкил қилади.

“Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ёшларга туман захирасида қаровсиз ётган ерларда 8 та кооперациялар ташкил қилиниб, жами 342.2 гектар ер майдонлари 275 нафар иш билан банд бўлмаган ёшларга ажратиб берилиб, ҳозирги кунда ушбу майдонлардаги экилган экинлар пишиб етилиб бозорларда сотилмоқда.

Туманимиздаги 44 та маҳалладаги 33230 хонадонларда 195844 нафар фуқаро истиқомат қилмоқда. Туманда ёшлар сони (18-30 ёш) 42119 (21,5%) нафарни, ташкил қилади.

Тумандаги 44 та маҳаларда "Ёшлар" ва "Аёллар" дафтари бўйича ишчи гуруҳлар томонидан 2020 йил 16 октябридан 3 ноябрга қадар жами 20805 та хонодонлар ўрганилган.

Ўрганилган ёшлар сони 8511 нафарни ташкил қилади. Ташкил қилинган ишчи гуруҳлар секторлар бўйича "Ёшлар" ва "Аёллар" дафтари бўйича ўрганишлар олиб борилган.

Жумладан,  1-сектор туман ҳокими ҳудудида жами 11 та маҳаллаларда жами ёшлар сони 1144 нафар. 2-сектор туман прокурори ҳудудида жами 13 та маҳаллаларда жами ёшлар сони 2284 нафар, 3-сектор туман ИИБ ҳудудида жами 10 та маҳалларда жами ёшлар сони 2384 нафар, 4-сектор туман ДСИ ҳудудида жами 10 та маҳалларда жами ёшлар сони 2699 нафарни ташкил қилади.

Секторларда тузилган штаб ишчи гуруҳлари томонидан жойларда ташкил этилган ишлар фаолияти ҳам ўрганилмоқда.

"Ёшлар" ва "Аёллар" дафтарининг саволномалари тўлдирилиш тартиби ўрганилганда камчиликлар аниқланмади.

Туман Ёшлар ишлари агентлиги билан самарали механизм асосида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Халқ қабулхонасида ёшлар мурожаатлари, уларнинг муаммолари ва муаммоларининг ҳал этилишини таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Туман Халқ қабулхонаси ва  туман Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда учрашувлар ташкил қилиниб келинмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ёшларга этибор - янги Ўзбекистонни барпо этлаётган келажакка бўлган эътибор демакдир.

 

Т.С.МАДИРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси  мутахассиси.