ЁШИ УЛУҒЛАРГА ҒАМХЎРЛИК ИНСОНИЙ БУРЧИМИЗДИР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Юртимиздаги тинчлик, қўлга киритилаётган улкан ютуқ ва марралар, обод турмушимиз, эртанги кунимизга катта умид ва соф қалб билан яшаётган нуроний отахону-онахонларимизнинг эзгу дуолари ижобатидир, десак муолаға бўлмайди.
Халқимизда “Дуо олган омондир”, деган пурмаъно ҳикмат бежизга айтилмаган.
Ушбу пурмаъно ҳикматга амал қилган ҳолда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан дуогўйларимиз мудом иззат-ҳурматда бўлмоқда.

 


Хусусан, бугун туман ҳокими “Карвак” маҳалласида яшовчи 90 билан тўқнашган Амина момо Шехова хонадонида бўлди. Момо ҳолидан хабар олиб, турли озиқ-овқат ва ширинлик маҳсулотлари етказилди.
Шунингдек, момо билан самимий суҳбат қуриб, улар фикрини тинглаб, дуолари олинди.
Дарҳақиқат, ёшу улуғ инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, қадрлаш ва эъзозлаш ҳар биримизнинг инсоний, фарзандлик бурчимиздир. Шундай экан, мўътабар кексаларимизни рози қилиб, дуоларини олайлик.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.