ЭНГ МАҲОРАТЛИ ЎЗБЕК ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

мавзусида ўқув семинар ўтказилди

Ҳазорасп туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари билан  ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларидан 104 нафари қатнашди.

Семинарда она тили ва адабиёт фани методисти Малика Ходжаева сўзга чиқиб,Ўзбекистон Республикаси Президентининг ,,Ўбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  ПФ-5712-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ,,Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 997- сонли қарори ижроси юзасидан таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,  Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕCД) ҳамда таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро  ассоцияси (ИЕA) билан ҳамкорликда ПИСA 2022 ва ТИМСС 2023 дастурлари асосида 2022 йилнинг март-май ойларида ўтказилиши режалаштирилган тадқиқот жараёнларига тайёргарлик ишлари борасида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг она-тили фани ўқитувчилари, тренерлар Г.Машарипова ва Ш.Худойбергановаларнинг ПИСA халқаро баҳолаш дастури борасидаги фикрлари тингланди ва  халқаро баҳолаш дастури асосида тайёрланган тақдимотлари намойиш этилди.

Семинар давомида ПИСA халқаро баҳолаш дастури асосида тарқатмалар тайёрлаб, ўқитувчилар билан баҳс-мунозара ташкил қилинди. Ўқув семинари жуда яхши ва самарали ташкил этилди. Мавзу юзасидан ўқитувчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, ўқув-семинар давомида туман ХТБ мудири вазифасини бажарувчиси Ш.Aҳмедов томонидан ,,Энг маҳоратли ўзбек тили ўқитувчиси” танлови ғолиблари  Х.Матёқубова олий даражали диплом, Б.Матназаров 1-даражали диплом, Г.Искандарова 2-даражали диплом ва  Р.Аминова 3-даражали диплом билан тақдирландилар.

Ўқув-семинар машғулоти иштирокчиларга манзур бўлди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.