ЭМЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманининг барча ҳудудларида туман СЭО ва ЖСХ томонидан COVID-19 га қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Жараёнларда асосан аҳолининг 65 ёшдан катта фуқаролари ҳамда тиббиёт ходимлари қатнашмоқда.

Айни дамда туманга «Астразенека» вакцинасидан 610 доза, Хитой-Ўзбекистон ZF-UZ-VAK олиб келинган бўлиб, ҳозиргача 65 ёшдан ошган 153 нафар фуқаролар, 284 нафар тиббий ходимлар, 46 нафар сурункали касаллар жами 483 нафар фуқаролар коринавирус касаллигига қарши эмлаш вакцинаси билан эмландилар.


Эмланганлар шу жойда ярим соат кузатувда бўлиб, ўзгаришлар бўлса шификорга мурожаат қилмоқдалар. Патронаж ҳамширалар эмланган аҳолидан 3 кун мобайнида хабар олиб, уларнинг соғлигини назорат қилмоқдалар. Шунингдек, вакцина ҳақида кенгроқ аҳолига тушунтирилмоқда, тиббий маслаҳатлар берилмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.