ЭГУЛИК АМАЛЛАРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов бугун “Алоқали кўл” маҳалласида яшовчи Қуранбой Матрасулов хонадонига ташриф буюрди ва ҳолидан хабар олиб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Туман ҳокими отахон билан суҳбат давомида унинг муаммоларини тинглади. Мурожаати ижроси юзасидан зудлик билан туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Б.Аҳмедов чақиртирилди ва ушбу хонадонда яшовчи Қуранбой Матрасуловнинг 4 нафар ногирон фарзандлари тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлигини тиклаш борасида ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.



Туманимизда эхтиёжманд, ногиронлиги бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш уларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал қилишга кўмаклашиш ҳамда бундай инсонларнинг шаъни ҳамда ҳуқуқларини қадрлаш ва уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитларни таъминлаш боасида туман ҳокими томонидан олиб борилаётган эзгулик амаллари барчамизга ибрат бўлмоқда.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.