ҲЕЧ КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛМАСАМДАтуман ҳокими хонадонимга келиб, муаммони ҳал қилдилар
Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқаролар ва кексаларимиз ҳолидан хабар олиш каби эзгулик ишлари бугун ҳам амалга оширилди.
Хусусан, туман ҳокими “Юқори Шавот” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони, кўзи ожиз “Темир дафтар”да турувчи Амина Матёқубова хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказди.
Шунингдек, фуқаро билан дилдан суҳбатлашиб, мурожаатини тинглаб, муаммонниг ижроси бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига фуқаронинг хонадонини қайта таъмирлаб бериш бўйича топшириқлар берилди.
-Мен 1-сектор ҳудудидаги “Юқори Шавот” маҳалласида яшайман. Кўзим бу ёруғ оламни кўрмайди, аммо туман ҳокими томонидан амалга ошириб келинаётган ҳайрия ишлари, фуқаролар муаммоларини ҳал қилиб келаётганлигини эшитганман. Туман ҳокимнинг хонадонимга келиши буни яна бир бор исботлади. Чунки, мен ҳеч кимга мурожаат қилмасамда мени топиб келиб, ҳолимдан хабар олдилар. Мурожаатимни тингладилар ва тезкорликда муаммомни ҳал этиш бўйича топшириқ бердилар. Бугунданоқ уйимизни қайта таъмирлаш бўйича иш бошлаб юборилди. Илоҳим тинч-осуда кунимизни таъминлаб бераётган Президентимиз омон бўлсинлар. Шунингдек, фуқаролари ҳолидан хабар олаётган туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Амина Матёқубова.
Дарҳақиқат, фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга ёрдам бериш ва бахтиёр яшашига кўмакдош бўлиш каби саховатли ишларни олиб бораётган Ҳазорасп тумани ҳокимининг ибратли ишлари туманда фаолият олиб бораётган каттаю кичик ҳар биримизга намуна бўлмоқда.
Зеро, ҳалқнинг турмуши фаровон бўлиб, фуқаролар ҳаётдан мамнун бўлиб яшар экан, бундай юртда ўсиб-улғайган ёшлар одоб-аҳлоқли бўлиб вояга етади ҳамда ўзлари туғилиб ўсган юртга, ватанига содиқ фарзанд бўлиб улғаяди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.