Э Ъ Л О Н


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  9 апрелдаги “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида” ги №291-сонли қарорига асосан Ҳазорасп тумани Мудофаа ишлари бўлими томонидан 2024 йилги чақирув олдидан чақирилувчиларни муддатли (1-ЙИЛЛИК) ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақирув резерви хизматларига танлаб олиш тадбирлари олиб борилмоқда. Танлов тадбирларида қатнашиб жисмоний тайёргарлик синовларидан, якка тартибдаги сухбатлардан ва тиббий курикдан муоффақиятли ўтган чақирилувчилар қўйидаги қўшин турларига тайинланади яъни-

  1. МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҚЎШИНЛАРИ,
  2. МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ҚЎШИНЛАРИ,
  3. ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҚЎШИНЛАРИ,
  4. ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ҚЎШИНЛАРИ,
  5. ФАВҚУЛОТДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ҚЎШИНЛАРИГА

Танлов асосида саралаш, 1997-2006 йилларда тўғилган фуқароларни муддатли ҳарбий (1-ЙИЛЛИК) хизматга тайёргарлик ишлари ва тиббий комиссияси 2023 йил 10-август кунидан эътиборан фаолият юритмоқда. Танлов ва саралаш ишлари туман мудофаа ишлари бўлимида Танлов кенгаши раиси ва аъзолари иштирокида ўтказилади.

Э С Л А Т М А

Қуролли Кучлар таркибини бутлаш 2023-йил 10-август кунидан 2024-йил 10-февалгача умумжисмоний тайёргарлик синови ва якка тартибдаги сухбатлар асосида ўтказилади.

            Муддатли ҳарбий (1-ЙИЛЛИК) хизматни ўтаб бўлган фуқароларга Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 5% квота, олий ҳарбий билим юртларига ўқишга кириш учун ўзи тўплаган балнинг 50% миқдорида қўшимча балл олиш учун тавсиянома ҳамда юқорида кўрсатилган қўшин турларида шартнома асосида ишда қолиш имкониятлари мавжуд.

         Чақирилувчилар хар куни 9.00 дан 17.00 гача (шанба ва якшанбадан ташқари) Ҳазорасп тумани мудофаа ишлари бўлимига келиб мурожат қилишлари мумкин.

Манзил: Ҳазорасп шаҳарчаси Ғ.Ғулом кўчаси 15-уй

МУРОЖАТ УЧУН ТЕЛЕФОН: 62-33-25-281; (99) 183-86-00; (97) 301-57-54