Дастур доирасидаги амалий ишлар “Оталиқ” маҳалласида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан маҳаллаларда электр таъминотини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Ҳазорасп туманидаги "Оталиқ" маҳалласи хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи 7445-сонли ва 7040-сонли трансформатор пунктлари юкламасини камайтириш мақсадида, янгидан 1 дона трансформатор пункти ва темир бетон таянчлар ўрнатилди. Бугунги кунда SIP кабеллари ҳамда AC-50 сим тортиш ишлари бажарилмоқда.

 


Амалга оширилаётган амалий ишлар натижасида трансформатор пунктлари ва электр қурилмалар ўз меъёрида ишлаб, истеъмолчиларга янада сифатли электр энергияси етказилиб берилиши таъминланади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.