ДОРИХОНАЛАРДАГИ ДОРИЛАР НАРХИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
Ҳазорасп туманида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 20 июль куни Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлари пандемия вақтида туманда фаолият кўрсатаётган дорихоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Депутатлар пандемия шароитида керакли бўлган дори-дармон воситаларининг заҳирасини таъминлаш, нархларни сунъий оширмаслик, бозорлар ва дорихоналарда савдо маданиятига риоя этиш ҳамда санитария ҳолатларига бўлган эътиборни янада кучайтириш бўйича жойларда тушунтириш ишларини олиб борди.
Ўрганишлар давомида тадбиркорларга фаолиятини тартибга солиш юзасидан керакли маслаҳатлар ва тавсиялар берилди. Қонун доирасида белгиланган тартибда фаолият олиб боришлари бугунги синовли кунларнинг энг асосий шарти эканлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди. Бу каби ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.