ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ ЧЕККА ҚИШЛОҚЛАРДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ ЧЕККА ҚИШЛОҚЛАРДА 

Ҳазорасп туманининг “Гулзор” ва “Киртепа” маҳаллалари илгарилари аҳоли электр энергияси таъминотида кўплаб муаммоларга дуч келар эди. Эндиликда маҳалланинг электр энергияси яхшиланди.

“Гулзор” ва “Қиртепа” маҳаллаларида 49,6 км узунликдаги тармоқлар янгиланди ва замонавий СИП кабеллар тортилди. Электр тармоқларни қуриш учун 406 та замонавий электр устунлари ўрнатилиши тизимдаги йўқотишларни олдини олиб, сифатли электр энергияси етказиб беришини таъминламоқда.

“Қиртепа” маҳалласига эса мавжуд трансформаторларга қўшимча равишда ўрнатилган 250 кВА, 160 кВАлик трансформатор  истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Айни кунларда ушбу ҳудуддаги 21 та трансформатор пунктини жорий ва мукаммал таъмирлаш ва қўшимча равишда 4 та трансформатор пунктларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Албатта, “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан олиб борилаётган ушбу ишлар замирида аҳолини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсад қилинган.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.