ЧЕГАРАОЛДИ МАҲАЛЛАЛАР АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманидаги чегараолди маҳаллаларда вилоят ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари М. Умурзақов, Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Абдуллаев ва чегара масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчиси Г.Матмуротовалар иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Улар чегараолди ҳудудлари аҳолиси ўртасида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳияти, талаблари ва чегара ҳудудлари тартиблари, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик бўйича тушунтиришлар берилди.

Бундай тарғибот учрашувлари аҳоли, айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий армиямизга ҳурмат туйғусини юксалтиришга хизмат қилади. Албатта, юрт тинчлигини асрашда фуқароларнинг чегара ҳудудлари тартибларига риоя этиши, чегарачилар ва маҳалла аҳолиси ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.
Учрашув давомида фуқаролар мурожаати ҳам тингланди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати