Болалар бизнинг бахтимиз ва келажагимиздир
Азиз ва қадрли болажонлар!
Сизларни 1-июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Сизларга соғлик-саломатлик, келгуси ўқишларингизда улкан зафарлар тилайман.
Сизлар бизнинг нурли келажагимиз, эзгу ишларимиз ва ҳаётимиз давомчилари, истиқболимиз эгаларидирсиз! Сизлар билан ҳаётимиз обод, кўнглимиз чароғондир.
Муҳтарам Президентимиз: «Ўзбекистон –болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Илму зиёли оилада тарбия олган фарзандлар маърифатга интилиб яшайди, олий мақсади сари ҳаракат қилади. Буни ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди», — деган эдилар.
Ушбу қувончли байрамда сиз болажонларимиз қувончини кўриб кўнглимиз яйрайди. Чунки сиз бўлғуси аскарларимиз, Ватанимиз посбонлари, бўлғуси шифокорлар, жаҳон чемпионлари ва бўлғуси ҳокимлардирсиз!
Мен шу фурсатдан фойдаланиб оилаларимиз қувончи, миллатимиз давомчилари, буюк келажагимиз ворислари саналган азиз фарзандларимизни чин қалбдан самимий муборакбод этаман!
Истайманки, бизнинг фарзандларимиз жаннатмакон Она диёримизда тинч-осойишта ва бахтиёр яшаб, келажакда маънан бой, жисмонан соғлом ва ахлоқан пок бўлиб вояга етади!
Илоҳим, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Ўктам МАШАРИПОВ,
Ҳазорасп тумани ҳокими.