Бир нуроний ўн ёшга масъул
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Ҳазорасп туманида «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида туман ҳокими ташаббускорлигида маҳаллаларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Яъни ҳаётий ва катта амалий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли нуронийлар ва зиёлилар маҳалладаги уюшмаган ёшлар билан учрашиш орқали уларнинг фикрларини тинглаб, ёшларга оид мавжуд муаммоларни бевосита маҳалланинг ўзида бартараф этиб келмоқдалар.
Шундай тадбирлардан бири бугун 1-сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳалласида бўлиб ўтди. Нуронийларнинг ёшлар билан учрашувида сектор раҳбари, туман ҳокими Ўктам Машарипов ҳам қатнашди ва ёши улуғ нуронийларнинг панд-насиҳатлари, фикрлари, ўгитлари ва маслаҳатлари билан иш юритиш ёшларимизнинг келгуси ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.