Тумандаги 7-сонли умумтаълим мактабида “Бешта муҳим ташаббус” доирасида тизимда амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш, ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спортни оммалаштириш мақсадида “Бешта муҳим ташаббус амалда” тадбири ўтказилди.
Ўтказилган тадбирда нафақат ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, маҳалланинг уюшмаган ёшлари ҳам фаол иштирок этишди.
Тадбирда қатнашган туман ҳокимининг ўринбосари Суҳроб Қурязов ва халқ таълими бўлими мудири Шерзод Аҳмедовлар аввало барчани яқинлашиб келаётган Наврўзи айём билан муборакбод этдилар ҳамда ўтказилаётган бешта муҳим ташаббуслар асосида ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёш авлодда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсад қилинганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Дарҳақиқат, ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, ҳар бир жамиятнинг ҳолати, тақдири ва истиқболи унда яшаётган ёшларнинг салмоғи, маънавияти ва онглилиги даражаси билан белгиланади.
Албатта, ёшлар жамиятнинг эртанги келажаги, унинг фаол аъзоси, таъбир жоиз бўлса жамият эртасининг муносиб ворисларидир.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.