Байроғимиз фахримиз ғуруримиз


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун тумандаги Мунис Хоразмий маҳалласида эрта саҳардан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ бўлими, маҳаллалар еттилиги ва маҳалла аҳолиси, ватанпарвар ташкилоти туман автомобиль мактаби, кенг жамоатчилик вакллари Ўзбекистон Республикаси гимни садолари остида Миллий рамзимиз бўлган байроқларимизни кўкка кўтарган ҳолда маҳалла бўйлаб юрдилар. Тадбирда барча ёшу қари ғурур ила фаол иштирок қилди.
Дарҳақиқат, Республикамиз фуқаролари учун ватанимизнинг муқаддас рамзи – Давлат байроғи азиздир. Шунингдек, байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.