Байналминалчи жангчи фахрийларга эҳтиром кўрсатилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун тумандаги “Кемпинг Ҳазорасп” меҳмонхонасида 15 февраль -  Чекланган Совет қўшинлари Афғонистон ҳудудини тарк этган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

 

Мана, орадан 34 йил ўтган бўлсада, афғон жароҳати қалбларда ҳамон битмайди.

Маълумотларга кўра, афғон урушида 40-армия таркибида жами 820 минг ҳарбий хизматчи қатнашган. МДҲ давлатларидан 14453 киши ҳалок бўлган, 50 минг нафар ҳарбий ногирон ҳолда уйига қайтган, 417 нафар зобит ва аскар бедарак йўқолган. Ўзбекистондан ҳаммаси бўлиб, 64500 аскар иштирок этган ва улардан 1522 нафари ҳалок бўлган.

Туманимиз фарзандларидан ҳам бу дахшатли урушда кўплаб фуқаролар қатнашган, уларнинг баъзилари афғон тупроғида ҳалок бўлган бўлса, баъзилари оғир жароҳатлар олиб ногирон ҳолда қайтишган.

Айни пайтда туманимизда 200 га яқин Афғон уруши фахрийлари умргузаронлик қилишмоқда.

Сана муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси Ж.Рўзимов ва туман прокурори Д.Мадиримовлар сўзга чиқиб, қатнашчиларни байрам билан муборакбод қилдилар.

 

Шундан сўнг, туман маданият ходимларининг хушовоз хонандалари томонидан  куй-қўшиқлар янгради ва байрам дастурхонига таклиф қилинган фахрийларнинг бир гуруҳига  эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.