БОЗОРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ НАРХ-НАВОСИ ЎРГАНИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан деҳқон бозоридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги, гўшт маҳсулотларининг нарх-наволари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида туман ҳокими сотувчилар ва харидорлар билан  суҳбатлашиб, уларнинг фикрларини тингладилар.

Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими томонидан маҳсулотлар нарх-навосининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик,  савдо жараёнларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

- Мен ҳар шанба куни бозорлик қилиш учун бозорга келаман. Нимани хоҳласак бозоримиздан ҳамёнбоп нархда шу маҳсулотни топса бўлади. Бозоримиз тўкин-сочин, юртимиз тинч бу эса бизнинг бахтимиздир,-дейди Анажон Дадабоева.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.