БОШ МАҚСАДИМИЗ АҲОЛИ РОЗИЛИГИДИР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли ва бюджет ташкилотларининг кўмир билан доимий равишда таъминланиши бўйича туманимизда ҳам бир қатор ишлар олиб борилиб, кўмир заҳиралари ташкиллаштирилмоқда.

Чунки, қиш мавсуми бошланиши билан аҳоли ўртасида кўмирга бўлган эҳтиёж янада ортади. Кўмирнинг истеъмолчига сифатли ва ўз вақтида етиб бориши учун доимий равишда кўмир захираси бўлиши лозим.
Шу мақсадда Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов тумандаги кўмир тарқатиш шаҳобчасида бўлиб, кўмир захираси ва аҳолининг кўмирни сотиб олишдаги яратилган шароитлар ва унинг нархи билан танишди.

-Айни кунгача аҳолига 3 500 тонна кўмир етказилди. Кўмир сотиб олишда ҳеч қандай тўсиқ ва муаммолар бўлмади. Шунингдек, кам таъминланган аҳолига ҳомийлик асосида бепул кўмир маҳсулотини ҳам тарқатмоқдамиз, дейди кўмир тарқатиш шаҳобчаси туман бўлими раҳбари Д.Рўзметов.
Дарҳақиқат, бош мақсадимиз ҳам - аҳолининг розилигидир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.