БОЛАЛАР ОРОМГОҲИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов бугун “Ниҳол” болалар оромгоҳида бўлиб, Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманидан оромгоҳга келган 20 нафар дам олувчи болажонлар билан учрашиб, суҳбатлашдилар.

Оромгоҳнинг 1-босқичида ҳам 20 нафар шуманайлик болалар келиб, мароқли дам олишганди.

“Ниҳол” болалар оромгоҳида ҳозирда 18 нафар ишчи ва педагог ходимлари фаолият юритиб, 110 нафар ўғил-қизлар мароқли дам олмоқдалар. Бир кунда 4 маҳал овқат, эрталабки бадантарбия машғулотлари, адабий-бадиий тадбирлар, китобхонлик, қўғирчоқ театрлари намойиш этилиб, турли тўгарак машғулотлари ўтказилмоқда.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.