БОЛАЛАР – БИЗНИНГ ЭРТАНГИ СУДЯЛАРИМИЗ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугунги кунда мактабгача таълим тизимидаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонлар учун муносиб шарт-шароит яратиш ва уларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва тарбиялаш ҳар бир масъул ходимнинг масъулиятли бурчидир.

Ушбу масъулиятли бурчни мактабгача таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган ходимларнинг барчаси ҳам сидқидилдан бажаряптими? Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида бугун вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев, туман ҳокими ўринбосари С.Қурёзов ва ишчи гуруҳи  тумандаги 18 ва 13-сонли МТТларида бўлди.

Болажонлар учун яратилган шароитлар, таълим-тарбия олиши, истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, ошхонада ходимларнинг гигена қоидаларига риоя қилиш ҳолати, таомнома ва омборхонадаги маҳсулотлари ҳолатлари билан танишилди. 

Ўрганишлар давомида 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига аутсорсинг тизими орқали хизмат кўрсатилаётган бўлиб, аммо бу ерда тадбиркор томонидан маҳсулотлар етарли даражада етказилмаётганлиги аниқланиб, тадбиркор билан учрашиб суҳбатлашилди ва менюда ёзилган маҳсулотлар ўз вақтида етказилиши лозимлиги тушунтирилди.

Шунингдек, ҳар иккала мактабгача таълим ташкилотининг ҳамширалари иш фаолиятида, меню ёзиши ва маҳсулотларни бош ошпазга тасдиқлаб беришида маҳсулотларнинг сифати талаб даражасида эмаслиги каби мавжуд камчиликлар аниқланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.