БИБИЗАЙНАБГА ҲОМИЙЛАР ЁРДАМИ БИЛАН УЙ ҚУРИБ БЕРИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бибизайнаб Ғафурова Ғафур Ғулом маҳалласида яшайди. У бугун жуда хурсанд. Негаки унинг энди эмин-эркин кириб чиқадиган ўз уйи бор.

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва сектор раҳабарлари бугун фуқаро ҳолидан хабар олишди ва янги уйга янги гилам совға қилишди ҳамда моддий ёрдам кўрсатишди.

-Биласизми, ҳаётда яхши инсонлар кўп. Буни мен ўз ҳаётимда кўрдим. Оилам билан оғир аҳволда қолдик. Уйимиз йўқ эди. Энди эса ўз уйимиз бор. Бунга туман ҳокими, маҳалламиз фуқаролар йиғини раиси, тадбиркорларимиз яқиндан ёрдам беришди. Мен жуда бахтли инсонман. Негаки бугун, туман ҳокими бошлиқ Халқ қабулхонаси мудири, туман прокурори, туман ИИБ, туман ДСИ бошлиқлари хонадонимизга келишди. Уларнинг ташрифи оиламиз учун катта совға бўлди. Илоҳим, фуқароларини қайғуриб яшаётган Президентимиз соғ-омон бўлсинлар. Туманимиз ҳокими ва сектор раҳбарларига, менга ёрдам кўрсатган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Бибизайнаб Ғафурова

Дарҳақиқат, туманимизда бундай ҳайрия тадбирлари туман ҳокими раҳбарлигида мунтазам амалга оширилмоқда.

  Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.