БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни тузишга кўрсатма берилган эди. Ушбу дафтарлар рўйхатига киритиладиган фуқароларни аниқлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар механизми ишлаб чиқиш, ишчи гуруҳлар масъул ходимлари уйма-уй юриб, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни аниқлаш лозимлиги таъкидланганди.

Белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Ҳазорасп туманида ҳам ишчи гуруҳлари тузилиб, айни кунларда маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 1-сектор ҳудудида жойлашган “Шовот”маҳалласида ишчи гуруҳи аъзолари Ёшлар ва Аёлллар дафтари бўйича хонадонма хонадон ўрганишлари давомида Гулчеҳра Рузметовада асаб касаллиги борлиги аниқланди ва унга амалий ёрдам кўрсатилиб, 33-Оилавий поликлиникага ётқизилди.

Шунингдек, маҳаллаларда ишсиз аёллар ва ёшлар ҳам аниқланиб, улар бандлигини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.