БАРАВЖ ҒЎЗА ВА БАҚУВВАТ МАЙСАЛАР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Руслан Жуманиязовлар 2-сектор ҳудудидаги пахта далалари ва ғаллазорларни кўздан кечирдилар.
Очиқ майдонларда ризқ-рўзимиз бўлган мўл ҳосилдан дарак бериб, гуркираб ўсаётган ғалла майсалари сўлим баҳорнинг илиқ шабадасида майин тебранишлари кўзни қувонтирса турнақатор бўлиб ўсаётган ғўзаларни кўрган ҳар бир элдошимизнинг кўнгли тоғдек кўтарилади.


Албатта бу - мўл ҳосилдан дарак, десак муболаға бўлмайди. Чунки, ғўза минерал ўғит ва ғалла майсалари маҳаллий ҳамда минерал ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантирилаётганлги сабаб майсалар бақувват, ғўза баравж бўлиб ўсмоқда.

Туман ҳокими ва туман прокурори далама-дала юриб экинларнинг ривожланиши билан танишар экан, баравж ўсаётган ғўза ва ғалла парваришига бир зум ҳам беэътибор бўлмаслик борасида ўзаро фикрлашдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.