БАЙРАМ ШУКУҲИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 
 

Наврўз айёми ҳамюртларимиз қалбига баҳорий кайфият, шодлик, қувончли лаҳзаларни туҳфа этиш билан бирга ўзгача файз ва тароват бағишламоқда.

Бугун тумандаги 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган байрам тадбири ҳам каттаю кичик қалб эгаларига бирдек шодлик улашди.

Жажжи болажонларимиз томонидан тайёрланган байрам дастури тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият берди.

Айниқса, миллий рақс ва урф-одатларимиз акс этган куй-қўшиқ ҳамда саҳна кўринишлари мактабгача таълим ташкилот тарбиячилари ва тарбияланувчилари томонидан моҳирона ижро этилди.

 
 

 

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари С.Қурязов, мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини бажарувчиси М.Сапаева ва меҳмонлар иштирок этдилар ҳамда тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлаб совғалар улашдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.