БАЙРАМ АРАФАСИДА САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Замин узра кўклам нафаси таралиб, Она табиат уйғонаётган, инсонлар қалбида эзгулик ғоялари ниш ураётган шу кунларда бу йилги Наврўз айёмини ҳам ўзгача орзиқиш, кўтаринки кайфият, шоду хуррамлик билан кутиб олмоқдамиз.

Айниқса, Наврўз байрами арафасида кексалар, ногиронлар ҳамда ижтимоий муҳофазага мухтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, ёрдамга муҳтож инсонларга яқиндан кўмак берилган.

 

Бундай эзгулик, саховат ишлари Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан доимий тарзда амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокими ташаббускорлигида ва туман тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбаси ҳамкорлигида тумандаги якка-ёлғиз сифатида рўйхатда турувчи аёллар ва 2021 йил давомида реабилитация  техник воситаларига муҳтож ногирон аёллар яъни Ўғилжон Султонова, Хаважон Султонова, Шодияхон Тохирова, Анагул Тангрибердиева, Мақсуда Жуманазарова ва Салима Мадраҳимовалар ҳолидан хабар олиниб, ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга, дори-дармон воситалари ҳам тарқатилди.

-Мен якка-ёлғизман, аммо ёлғизлигимни туман ҳокими бошлиқ тиббиёт ходимларию, маҳалла аҳли билдирмайди. Доимо ҳолимдан хабар олиб келишади. Ҳамма нарса муҳайё. Укол, дори дейсизми, озиқ-овқатми муаммо йўқ. Айниқса байрамларда йўқлаб келганларида жуда хурсанд бўламан. Ўз фуқароларини оталарча қайғураётган Президентимиз соғ-омон бўлсинлар. Шунингдек, туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди “Ишчилар” маҳалласида яшовчи Анагул Тангрибердиева.

-Бугун менга ногиронлик аравачасини ва байрам совғалари билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотларини етказишди. Эндиликда мен ҳам очиқ ҳавода бемалол ўтиришим мумкин. Бунинг учун мен ҳамиша эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлар, кексалар ҳолидан хабар олиб келаётган туман ҳокими Ўктам Машариповга ва туман тиббий-ижтимоий хизматлар шуьбаси ходимларига ўз ташаккуримни билдираман, -дейди Шароф Рашидов маҳалласида яшовчи Хаважон Султонова.

Дарҳақиқат, меҳр-оқибат, хайр-саховат, ижтимоий ҳамкорлик каби тушунчалар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетгани ушбу тадбирларда ҳам яққол акс этмоқда.

 

Ж.УСМАНОВА,

Ҳазорасп туман ҳокими Матбуот котиби.