МУРОЖААТЛАРНИ ТИНГЛАШ УЧУН БОРГАН ТУМАН ҲОКИМИГА
аҳоли муаммо ўрнига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар
Президентимизнинг «Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади», дея айтган сўзлари бугунги кунда ҳар биримизнинг қалбимиздан чуқур жой олиб, айниқса раҳбарлар учун ҳаёт қоидасига айланди.
Хусусан, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар, фуқаролар қабуллари, маҳаллаларда бўлиб, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли мурожаатларини тинглаш билан бирга муаммоларнинг ечим топаётгани натижасида фуқаролар ҳаётдан рози бўлиб яшамоқдалар.
Хусусан, бугунги ўтказилган сайёр қабулда бу яққол акс этди. Чунки, мурожаатларни тинглаш учун борган туман ҳокимига фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
-Менда муаммо йўқ. Чунки олдинги учрашувларда қилган мурожаатим ижобий ҳал бўлди. Бунинг учун аввало Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Чунки, ҳозирда тадбиркорга айландим. Ҳеч қандай муаммоларсиз кредит олиб, пишириқчилик фаолиятини бошладим. Уч нафар аёллар бандлигини таъминладим. Бунинг учун туман ҳокимига раҳмат айтаман,-дейди Фарида Атабаева.
-Маҳалламизда электр энергияси, ичимлик суви ва боғча бўйича муаммолар кўп эди. Туман ҳокимига қилган мурожаатимиздан сўнг ижобий ҳал бўлди. Бунинг учун маҳалламиз номидан катта раҳмат,-дейди Ботир Қурбанов.
Дарҳақиқат, бугун барчамизнинг асосий вазифамиз халққа хизмат қилиб, уларни рози қилишдир.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.