Янги уйларнинг калитлари ўз эгаларига топширилди
Автор:
Сабрижамил
Янги уйларнинг калитлари ўз эгаларига топширилди
Ҳазорасп туманидаги “Зехнли” маҳалласи ҳудудида 7 та 5 қаватли 170 та хонадонли турар-жойлар қуриб битказилди ва уйларнинг калитлари ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.
Тантанали маросимда туман ҳокими Ў.Машарипов, вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаев, сектор раҳбарлари, нуронийлар, меҳнат фахрийлари, хонадон эгалари иштирок этишди.
Қад кўтарган ушбу иморатларда аҳоли учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиб, хонадон эгалари бунинг учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.