Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди
Автор:
Сабрижамил
Бугун тумани Тиббиёт бирлашмасида 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида “Маърифат соати“ бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамиятининг аъзолари: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Дилшод Ражабов, Ўзбекистон Давлат филармонияси хонандалари Хуршид Собиров, туман фаоллари ва аҳоли вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда адабиёт, санъат, маънавият ва маърифат соҳаларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида маъруза қилдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.