ҲАЗОРАСПЛИК СПОРТЧИЛАР 2 ТА ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Мамлакатимизда спорт, айниқса, болалар спортини ривожлантириш, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун барча шароитлар яратилган. Ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланган ёшларимиз эса бирин-кетин катта ютуқларни қўлга киритмоқдалар.

Жумладан, шу йилнинг 20-25 октябрь кунлари Фарғона вилоятида 2002-2007  йилларда туғилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида спортнинг  Муай Тай тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон  чемпионатида ҳазорасплик ёш спортчиларимиз 67 килограмм вазнда Гўзал Мадаминова, 71 килограмм вазнда Усмонжон Юсуповлар қатнашиб, ўз маҳоратларини кўрсатдилар ва 2 та олтин медални қўлга киритдилар.

Спортчиларимизни ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз.

 

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.