ҲАЗОРАСПДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш - халқимизнинг арзон ва сифатли гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашида, айниқса қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришда муҳим ўрин тутади.
Шу мақсадда бугунги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларида бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда. Ҳазорасп туманида ташкил этилган “Ҳазорасп деҳқон бозори” МЧЖ га қарашли 100 бош қорамол боқишга мўлжалланган чорва комплекси ҳам шулар жумласидандир.
Келгусида бу ерда 100 бош наслли қорамол ва 30 000 бош парранда боқилиши режалаштирилган.
Буни янада самарали ташкил этиш бўйича вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошчилигида Ҳазорасп туманида семинар ташкил этилди. Унда шаҳар, туманлар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари иштирок этдилар.
Шунингдек, семинар иштирокчилари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил май ойига қадар аҳолини сифатли кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда бу борада етарлича маҳсулот заҳираларини ташкил этиш бўйича Ҳазорасп туманида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишдилар.
Вилоят ҳокими Ф.Эрманов томонидан ҳар иккала яъни “Ҳазорасп деҳқон бозори” МЧЖ га қарашли 100 бош қорамол боқишга мўлжалланган чорва комплекси ва туманда тўпланган озиқ-овқат заҳиралари семинар қатнашчиларига намуна қилиб кўрсатилди ва жойларда анашундай чорва комплекслари ва озиқ-овқат захираларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.