ҲАЗОРАСПДА МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Жумладан, куни кеча Ҳазорасп туманидаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоятдаги барча туман ҳокимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Маҳалла биноси “Шедвер Мегастрой” МЧЖ раҳбари М.Жуманиёзов томонидан 2 сотих ер майдонида 40 кунда қуриб битказилган бўлиб, бинода нафақат фуқаролар йиғини ходимлари, балки бу ерга келадиган ҳар битта фуқаро учун барча қулайликлар яратилди.
Албатта, маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда, оилалар жипслигини, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда ва аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланиб, аҳолининг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.