ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ ЯНГИ БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Ҳазорасп туманидаги “Алоқали кўл” маҳалласида 15-сонли мактабгача таълим ташкилоти бугун 4 ноябрь куни ўз фаолиятини бошлади.
Боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими Ў.Машарипов қатнашди ва бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Ушбу бино 1970 йил 300 ўринга мўлжалланган бино бўлиб, ташландиқ ҳолатга келиб қолганди. 2019 йил Инвеститция давлат дастури доирасида 5 миллиард 982 миллион сўм пул маблағлари ажратилиб, 15-сон мактабгача таълим ташкилотида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари “Ботир техник” МЧЖ томонидан замонавий лойиҳалар асосида амалга оширилди.
Эндиликда 15-сон мактабгача таълим ташкилотида 14 та гуруҳ фаолият юритиб, жами 420 нафар ўғил-қизларимизни ўз бағрига олади.
Бу ерда болажонлар кўркам ва чиройли ўйин майдончаларида ўйнаб, шинам ошхонада овқатланиб, замонавий жиҳозланган кенг ва ёруғ мусиқа ва спорт залларида тарбияланиб камолга етишади.
Мактабгача таълим ташкилотининг очилишида тегишли мутасадди раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.