Ҳазорасп туманида 2023 йил ҳосили учун ғалла экишни ташкил қилиш бўйича “Алоқали кўл” маҳалласидаги «Hazorasp textil» МЧЖда дала майдонида ғалла экиш мавсуми бошланиши муносабати билан семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими Ўктам Машарипов, вилоят “Агросервис МТП” МЧЖ директори Тохир Қурбанов, вилоят агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Фарход Рахмонов, туман ҳокими ўринбосари Сардорбек Қушимов, фермер хўжаликлари раислари, қишлоқ хўжалиги соҳаси раҳбарлари, мутахассислар ва нуронийлар иштирок этишди.
Семинарда сўзга чиққан туман ҳокими бу йилги ғалла йиғим-терими мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилганлиги сабабли кўзланган режалар ортиғи билан уддаланганлигини, галдаги вазифалар эса об-ҳавонинг қулай пайтларидан унумли фойдаланиш ва тез фурсатларда ғаллани сифатли экишни йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
Маълумот учун бу йил туман бўйича 3000 гектар экин ер майдонига 7,5 минг тонна ғалла етиштириш режалаштирилган.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.