ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА 2020 ЙИЛ ЯНВАРЬ,ИЮЛЬ ОЙЛАРИ ИҚТИСОДИЙ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида жорий йилнинг январь-июль ойида ҳажми 54,5 млрд сўмлик ўсиш суръати 92,4 фоиз бўлган қурилиш ишлари бажарилди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 158,0 мрлд (ўсиш суръати 109,8 фоиз) сўмга етиб, шундан халқ истеъмол товарлари 44,5млрд (ўсиш суръати 69,6

фоиз) сўмни ташкил қилган. Кўрсатилган хизматларнинг жами ҳажми 152,3 млрд сўмни (ўсиш суръати 87,3 фоиз)ни ташкил қилди. Кўрсатилган хизматларнинг тоифаларга бўлсак энг кўп кисми 41,3 фоизи (62,9 млрд сўм) савдо хизматларига тўғри келади.

Ҳазорасп тумани бўйича январь-июль ойларида ташқи савдо бўйича экспорт ҳажми 8 938,6 минг АҚШ доллар ( ўсиш суръати 2,1 марта) ни импорт эса 7039,2 минг АҚШ доллар ( ўсиш суръати 32,0 фоиз) ни кўрсатиб ташқи савдо айланмаси 15 977,8 минг АҚШ доллар (ўсиш суръати 60,9 фоиз) га етган.

Жами ички савдо ҳажми эса 397,6 млрд сўмга ўсиш суръати 91,3 фоизга етди. Ички савдонинг асосий қисми 339,5  млрд (ўсиш суръати 92,3 фоиз) сўм ёки жами савдонинг 86,0 фоиз  қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади.

М.Каландаров

Ҳазорасп туман статитстика бўлими бошлиғи.