ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА 15 НАФАР ОИЛАЛАРГА ХАЙРИЯ ЁРДАМЛАРИ КЎРСАТИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугунги синовли кунларда инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибати қилинаётган хайрли ишларда ҳар қачонгиданда яққолроқ кўзга ташланмоқда. Буни Ҳазорасп туманида саховатпеша инсонлар  томонидан беморларга ёрдам бериш, камбағаллар ҳолидан хабар олиш каби савобли ишларни қилишга ошиқаётганлар мисолида кўришимиз мумкин. 

Жумладан, куни кеча Ҳазорасп тумани хокими Ў.Машарипов ташаббуси билан 5 турдаги яъни 5 кг гуруч, 5 кг ун, 2,5 кг шакар, 1,5 кг гўшт, 2 литр ёғ каби озиқ-овқат маҳсулотлари тумандаги 3 та маҳаллаларда 15 нафар кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотганлар, якка ёлғиз кексалар ва карантин сабаб уйда ишсиз ўтирган эҳтиёжманд кам таъминланган оилаларга тарқатилди.

Ушбу хайрия ишини туман ҳокими ёрдамчиси Гулнора Матмуродова, туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси Абдурахим Илхомов ва Ахборот хизмати раҳбари ҳамкорлигида амалга оширдилар.

Гарчи тун яқинлашиб, соат 22:00 ни кўрсатсада бу ходимлар    инсонийлик белгиси саналган хайр саховат кўрсатишдан чарчамадилар. Хонадонларга кирганда эса фуқароларнинг хурсандчилигини таърифлаш қийин.

-Эртага арафа эди. Бу маҳсулотлар Қурбон ҳайити совғаси бўлди. Бизга ўхшаган фуқароларини туну кун ўйлаётган аввало Президентимиздан миннатдормиз, қолаверса туман ҳокимига минг ташаккур, дейди барча эҳтиёжманд оилалар юзларида табассум билан.

Дарҳақиқат,  инсонийлик белгиси  аслида ота-боболаримиздан қолган юксак фазилатларлардан биридир. Бугун биз ана шу ҳикматга бор вужудимиз билан чуқурроқ сингмоқдамизки, нафақат туман балки юртмиздаги қўли очиқ саховатли инсонларнинг меҳр-муҳаббатида буни    кўришимиз мумкин, чунки бу инсонийлик фазилатлардан бири саналади.

Ҳазорасп тумани  ҳокимлиги Ахборот хизмати