ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА ТАРҒИБОТ АВТОКАРВОНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август кунидаги 701-сонли қарорига асосан, мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” ва ҳар ойнинг учинчи жума куни “Автомобилсиз куни” сифатида белгиланганлиги муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳамда Ҳазорасп тумани “Ватанпарвар” ташкилоти туман автомобиль мактаби билан ҳамкорликда тарғибот автокарвони ташкил этилди.
Бундан кўзланган мақсад, кузатилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигни таъминлашдир. Шунингдек, Ички ишлар вазирининг жорий йил 10 октябрь кунидаги 147-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 15 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар Ички ишлар органларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги доирасида “Зарбдор ойлиги” тадбирларидир.
Ушбу автокарвон Ҳазорасп туманида ҳаракатланиб, мазкур карвон орқали фуқароларни огоҳликка ҳамда эҳтиёткорликка чорлаб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўлларда тўғри ҳаракатланиш маданияти тушунтирилди. Ҳайдовчи ва пиёдалар йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари лозимлиги таъкидланди.
Шу билан биргаликда фуқароларга ҳаракат хавфсизлигини тарғиб қилувчи тарқатма материаллар улашилди.
Шу билан бирга, ЙПХ инспекторлари томонидан қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, бошқа ҳаракат иштирокчиларига шу каби ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Албатта, бу каби тарғибот карвони туман ҳудудида тез-тез ташкил этилиши, кузатилиши мумкин бўлган Йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишга хизмат қилади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.