ҲАЗОРАСП ТУМАНИ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ ДИЛШОД МАТЯҚУБОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА МУРОЖААТИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Жумладан юртимиздаги иқтисоди нисбатан оғир бўлган ҳудудларда тадбиркорлик субъектларига енгилликлар бериш билан бирга, уларнинг бизнес юритишига қулай шарт-шароитлар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан “Солиқчи кўмакчи” тамойили асосида соҳалар кесимида онлайн тарзда ўқув семинарлари ташкил қилинди. Дастлаб ишлаб чиқариш, қурилиш, улгуржи савдо ва умумий овқатланиш соҳалари орқали, кейин транспорт, қишлоқ хўжалиги, бюджет ташкилотлар ва бошқа соҳалар бўйича тадбиркорлик субъектларига батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, солиқ тизими ходимлари томонидан ҳар бир бозор ва савдо комплексларга, корхона ташкилотларига чиқиб солиқ тизимидаги ўзгаришлар бўйича тарғибот ишлари тизимли равишда йўлга қўйилди.

 Айниқса, Ҳазорасп туманида айланмадан олинадиган солиқ тури бўйича солиқ тўлаётган тадбиркорлик субъектлари билан бевосита учрашиб, уларга қатъий белгиланган суммада солиқ тўлаш тартибига ўтиш ихтиёрий эканлиги тушунтирилди. Ушбу тартибни танлаш тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор енгилликлар яратиб беришини инобатга олиб, январь-февраль ойларида 278 та айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммадаги солиқни тўлаш тартибига ўтдилар. Шундан 240 та тадбиркорлик субъектлари 20 миллион сўмлик, 38 та тадбиркорлик субъектлари 30 миллион сўмлик қатъий белгиланган суммадаги солиқ тўловчи мақомига эга бўлдилар. 

Ҳазорасп тумани солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 158 та корхонадаги 255 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 117 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 76 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 62 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам, солиқ хизмати органларига келиб тушган мурожаатлар сони 208 тани ташкил этмоқда. Шундан 1 таси ёзма, 7 таси электрон ва 178 таси оғзаки равишда, шунингдек, 22 таси виртуал қабулхона орқали йўлланган.

Ҳозирги кунгача жами келиб тушган мурожаатларнинг 208 таси, яъни 100 фоизи тўлиқ назоратга олиниб, 113 та ҳолатда мурожаатчиларга тегишли тушунтиришлар берилди. 86 та мурожаат бўйича аниқ чоралар кўрилиб қаноатлантирилди. Айни пайтда яна 8 та мурожаат кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, солиқ хизмати органлари фаолияти билан боғлиқ бўлмаган 1 та мурожаат тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.

 Ҳурматли тадбиркорлар!

Ҳазорасп тумани солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.