ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ПАРРАНДАЧИЛИК КОМПЛЕКСЛАРИ ҚУРИЛИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Автор:
Сабрижамил
Бу ерда Ўзсаноат қурилиш банк томонидан берилаётган имтиёзли кредит асосида 201 минг АҚШ доллари ҳисобидан “Hazorasp Oltin Chicken”, 301.5 минг АҚШ доллари ҳисобидан “Hazorasp texno parranda”, 201 минг АҚШ доллари ҳисобидан “Hazorasp oltin tovuqlar” ва 402 минг АҚШ доллари ҳисобига “Hazorasp oltin tuhum parranda” фермер хўжаликларига қарашли парранда боқишга мўлжалланган паррандачилик комплексларида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.
Келгусида бу ерда 300 минг бошдан зиёд паррандалар боқилиб, кўпгина фуқаролар бандлиги таъминланади.
Туман ҳокими қурилиш ишлари билан танишар экан, бу ерда олиб борилаётган ишлар юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.