ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ЛОЙИҲА

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун
2022 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон),Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2020 й., 03/20/641/1389-сон) 14, 43-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами
2017 й., 393-сон)
билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 Ҳазорасп туманида 2022 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ҳазорасп туманида 2022 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 181 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорда, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун 7.7 фоиз (14 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар, “Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун 77,9 фоиз (141 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 3,3 фоиз (6 киши);

ногиронларлиги бўлган шахслар учун 3,3 фоиз (6 киши);  

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 1,1 фоиз (2 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 4,4 фоиз (8 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 1,1 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий ахамиятди касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун 1,1 фоиз (2 киши)

  1. Ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томондан ўзларининг меҳнат мажбуриятлари тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари;

муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.

  1. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар.
  2. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3163) 2-бандига асосан ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга — ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг
    2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги инобатга олинсин.
  3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш ва захирага қўйиш бўйича мазкур қарор ижросини бажармаган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
  4. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бир ҳафта муддатда мазкур қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.
  5. Ушбу қарор 2022 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2020 йил 20 сентябрдаги 10039қ-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Туман ҳокимлиги ахборот ҳизмати раҳбари Ж.Усмонова мазкур қарорни туман ҳокимлигининг hazorasphokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
  7. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри бўлган “Hazoraspnoma” газетасида эълон қилинсин.
  8. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (Б.Матяқубов)га туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси топширилсин.
  9. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимлигининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев зиммасига юклатилсин.

 

         Туман ҳокими                                                         У. Машарипов