ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

УМУМТАЪЛИМ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ МАЖБУРИЙ ТАЪЛИМГА ТЎЛИҚ ЖАЛБ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ТУМАНДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МИКРОҲУДУДЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 3, 27-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим  тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарорининг 39-41-бандларига асосан ҳамда туман халқ таълими бўлимининг 2020 йил 1 майдаги  01/7-13-06-сон хатини эътиборга олиб,  Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР   ҚИЛАМАН

 

  1. Туман Халқ таълими бўлимининг 2020 йил 1 майдаги 01/7-13-06-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш бўйича тумандаги умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман халқ таълими бўлими (З.Қурбонова)га тасарруфида бўлган умумий ўрта таълим мактаблари жойлашган ҳудуддаги умумтаълим ёшидаги болаларни ҳисобга олишни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2003 йил 25 апрелдаги 4/1-сон ҳайъат мажлиси қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактаби жойлашган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар ҳисоботини олиб бориш тўғрисида”ги йўриқнома асосида амалга ошириш топширилсин.
  4. Туман ҳокимининг ўринбосари А.Дусчанов, туман халқ таълими бўлими (З.Қурбонова), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
  5. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
  6. Туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими (М.Эшчанов)га, маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
  7. Туман ҳокимининг 2019 йил 19 августдаги “Умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш юзасидан тумандаги таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида”ги 9519қ-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
  8. Қарор “Hazoraspnoma” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Дусчановга топширилсин.

 

Ҳазорасп туман ҳокими                                           Ў.Машарипов