ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 авагустдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига 2021 йилга чақирилувчиларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида”ги            307қ-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунининг 19 моддаси, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йилдаги “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини  такоминлаштириш чора-тадббирлари тўғрисида”ги ПФ-4054-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  9 апрелдаги 291-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4630-сонли, қарорларига асосан туманда 2021 йилги навбатдаги чақирувга тайёргалик кўриш ҳамда чақирилувчиларни олдиндан саралаб олиш тадбирларини сифатли ўтказиш мақсадида, вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 августдаги 307қ-сонли қарорининг туманда ижросини таъминлаш юзасидан

  

ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

 

  1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 августдаги 307қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш ишлари 2020 йилнинг 25 августидан                  2021 йилнинг 10 февралига қадар чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан ташкил этилсин;

чақирилувчиларнинг умумжисмоний  тайёргалик даражасини баҳолаш, яакка тартибда суҳбат ўтказиш жойлари туман  ҳокимининг қарори билан белгилансин;

   Қуролли Кучлар сафига ақлан соғлом, жисмонан бақувват, чуқур билим, савияга ва интелектувал қобилятга, Ўзбекистон тарихи, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди ва бошқа улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимларга эга бўлган ёшларни танлаб олиш амалга оширилсин;

Туман  чақирув пункитлари самарали ишлаши учун барча шароитлар яратиб берилисин, кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситалари билан жиҳозлансин;

танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар туман  ҳокимлиги тамонидан чақирув тадбирлари  учун ажратилган махаллий бюджет маблағлари доирасида молиялаштирилсин.

  1. Туман тиббиёт бирлашмаси (Б.Ахмедов), туман мудофаа ишлари бўлими (А.Жалилов) билан биргаликда:

туман тиббий кўрик комиссиялари малакали олий, биринчи тоифали шифокорлар ва ўрта тиббиёт ҳамширалари билан шакиллантирилсин;

туман тиббий кўрик комиссиялари фаолияти  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тамонидан 2019 йил 3 апрелда 3147-сонли руйхатдан ўтказилган  Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтқазишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкиллаштирилсин;

туманда чақирилувчиларнинг умумжисмоний таёргарлик даражасини баҳолаш ҳамда якка тартибда сухбат ўтказиш жойларида навбатчилик учун тез тиббий ёрдам автомабили ажратилсин.

  1. Туман ички ишлар бўлими (Х.Машарипов):

Ўзбекистон Республикаси “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунининг 45-моддасига асосан мудофаа ишлари бўлимига ўзбошимчалик қилиб,чақирувдан бўйин товлаб юрган фуқароларни қидириш ва топиш етказиш ишларини, жамоат тартибини ва йўл ҳаракати ҳафсизлиги таъминлансин;

тумунда чақирилувчиларнинг умумжисмоний таёргарлик даражасини баҳолаш, якка тартибда суҳбат ўтказиш жойларида жамоат тартибини сақлаш учун 2020 йил 25 августдан 2021 йил 10 февралга қадар 2 нафар ходим ажратсин.

  1. “Туман электор таъминоти” АЖ (А.Болтаев), “Тумангаз” таъминоти филиали (Х.Рўзметов) фуқароларнинг навбатдаги 2021 йил муддатли ҳарбий хизматга чақириш даврида туман чақирув пункитларини ҳамда якка тартибда суҳбат ўтказиш жойларини элеқтр энергияси ва табий газ билан узликсиз таъминлаш чораларини кўрсин.
  2. “Ҳазораспнома” газетаси таҳриряти (Ж.Усманова) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига 2021 йил чақирилувчиларни танлаб олиш тадбирлари оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши тавсия этилсин.
  3. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Қ.Назаров ) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига 2021 йилга чақирилувчиларни танлаб олиш тадбирларини ўтказиш ҳамда чақирилувчиларнинг  ҳарбий  қисимларга кузатиш ва резервга бўшатилганларни кутиб олиш даврида доимий озодликни сақлақ учун 2020 йил сентябр ойидан 2021 йил 10 майга қадар туман йиғув пункитига 2 нафар ишчи ходим ажратсин.
  4. Туман ҳалқ таълим бўлими (З.Қурбонова) 2021 йилги навбатдаги чақирувга тайёргалик кўриш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича таёргаликка жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тадбирларини ўтказиш, чақирилувчиларнинг умужисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, якка тартибда суҳбат ўтказиш учун ўқитувчи мутахассислар тайинлаш бўйича туман халқ таълими бўлимига вазифалар қўйилсин.
  5. Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бобига асосан танлов натижалари бўйича берилган апелляцияларни кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси қуйидаги мансабдор шахслар таркибидан тузилсин:

Комиссия раиси – туман ҳокимининг ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Дусчанов;

камиссияси аъзолари :

туман халқ таълим бўлими мудири З.Қурбонова;

“Махалла ва оила қшллаб-қуватлаш” бўйича туман ҳокимининг  ўринбосари М.Эшчанов;

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Ҳазорасп тумани  бўлими Ш.Абдиримов.

  1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига 2020 йилга чақирилувчиларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш тўғрисидаги 2019 йил 19 июлдаги 8796қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Дусчанов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                         Ў.Машарипов