ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Вилоят ҳокимининг 2020 йил 28 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4788-сон Қарорининг ижроси ҳақида”ги 276қ-сонли қарори тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4788-сон Қарорининг ижроси юзасидан, туманда Муборак Қурбон ҳайити моҳиятида мужассам бўлган хайру саҳоват, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадрятларимизни асраб авайлаш ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 28 июлдаги 276қ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Вилоят ҳокимининг 2020 йил 28 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4788-сон Қарорининг ижроси ҳақида”ги 276қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Қарори билан;
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг 2020 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июл - Жума кунига тўғри келиши ҳакида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2020 йил 31 июл Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман идора ва ташкилотлари туман маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими (М.Эшчанов) ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.
- “Ҳазораспнома” газетаси таҳририятига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари М.Эшчанов, А.Дусчановлар зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими У.Машарипов