ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Туманда 2021 йил ҳосилидан уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида тендер танловини ўтказиш тўғрисида
Туманда 2021 йил ҳосилидан сифатли уруғлик ғалла етиштириш, фермер хўжаликлари ўртасида уруғлик ғалла етиштириш учун тендер танловини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 10, 25-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2008 йил 17 апрелда “Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида тендер танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 1794-2-сонли Низоми ҳамда уруғчиликни ривожлантириш маркази ДУКнинг 2020 йил 14 июлдаги 129/06-сонли ёзишмаси раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- 2021 йил ҳосилидан супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида тендер танлови ўтказиш комиссисияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- 2021 йил ҳосилидан супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида тендер танлови ўтказиш тўғрисидаги эълон оммавий (махаллий) ахборот воситалари орқали берилсин.
- Туман тендер танлови комиссиясига:
- супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун барча кўрсаткичлари бўйича юқори балларга эга бўлган ГОСТ талабларига жавоб берадиган фермер хўжаликларини танлаб олиш;
- бунинг учун супер элита, элита ва кейинги авлод уруғлик ғалла экиладиган фермер хўжаликларини тендер танловида қатнашишлари учун керакли бўлган хужжатларни тайёрлаш;
- супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғлик етиштирадиган ғалла майдонларига, ғалла навларини, тупроқ таркиби (тупроқ агрокимёвий таркиби тахлил қилинган) ва унинг унумдорлигини, сув таъминотини хисобга олган ҳолда жойлаштирилишини амалга ошириш;
- фермер хўжаликлари томонидан қатнашиш учун тайёрланган барча хужжатлар тўлиқ бўлишини таъминлаш ва топширилган кундан рўйхатдан ўтказиш;
- танлов комиссияси бир ой давомида “Супер элита, элита ва кейинги авлодга мансуб бўлган уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ишни ташкил этиш ва танлов натижаларини тасдиқлаш учун туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Мадияров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими: У.Машарипов