ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ДОН СОТИШ ШАРТНОМА РЕЖАСИНИ БАЖАРДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўртача ҳосилдорлик 65 центнерни ташкил этди. Ўтган йил кузда туман ғаллакорлари 2260 гектар ерда маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос «АСР», «Первица» каби эртапишар ва серҳосил навли уруғларни оби-тобида экиб, ундириб олди. Туманда дон ўрим-йиғимига пухта тайёргарлик кўрилди. Ҳосилни нес-нобуд қилмай, қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш учун 15 оператор ва унинг ёрдамчиси хизмат кўрсатадиган 13 отряд ташкил этилди. Далалар ўримга пухта тайёрлангани ва ишнинг оқилона ташкил этилгани комбайнларнинг унумли ишлашини таъминламоқда.
Эътиборлиси, бу йил ўтган мавсумдагидан анча қисқа, яъни 7 кунда шартнома режаси бажарилди. Ўриб олинган 1700 гектардан 750 гектардан майдонда ўртача 70 центнердан зиёд хосилдоликни ташкил этди.
Тумандаги ғалла етиштирувчи 98 фермер хўжалиги 100 фоиз давлатга дон сотиш шартнома режасини ошириб бажарди.
Туман ғаллазорларида бугун хам комбайнлар тўла қувват билан ишламоқда. Улар яна 560 гектардан зиёд майдондаги ҳосилни яқин кунларда йиғиштириб олишни ниҳоясига етказади. Буғдойдан бўшаган майдонларнинг бир қисмига мош, ловия ҳамда озуқабоп,шоли ва сабзовот экинлар экилмоқда. Бу тўкинчилик, қўшимча даромад дегани.