ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
Туманидаги аҳоли пунктлари кўчалари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 410-модда) ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кеншгаши Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320 модда) асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
“Ҳазорасп туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ва туман ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган туманидаги аҳоли пунктлари кўчалари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, “Ҳазорасп туман йўллардан фойдаланиш“ унитар корхонаси, туман ободонлаштириш бошқармаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда туман худудидаги йўлларни сақлаш, таъмирлаш хамда ободонлаштириш ишларини ташкил этиб борсинлар.
- Мазкур қарор “Hazoraspnoma” газетасида расман эълон қилинсин.
- Туман ҳокимлигинг матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова) мазкур қарорни туман ҳокимлигининг hazorasphokimyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
- 5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
- Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари У.Авазов, туман ободонлаштириш бошқармаси А.Рўзметов ва функционал вазифаларига кўра йўл соҳасига, тартиб ижросига масъул бўлган бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилсин.
Ҳазорасп туман ҳокими У.Р.Машарипов