ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

           

Туманда ўсимлик дунёси обoектларидан умумий фойдаланишни тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг
8, 12-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 440-модда) мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 43-сон, 530-модда) ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Қуйидагилар:

Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш тартиби
1-иловага;

Жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, мевалари
ва маҳсулларини атроф табиий ўсиш муҳитидан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш меoёрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси (И.Қурбанбаев), туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ғ.Мадияров) жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишда ушбу қарор билан тасдиқланган Тартиб ва Меъёрларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатсин.
  2. Ушбу қарор “Hazoraspnoma” газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ғ.Мадияров) зиммасига юклансин.

 

Туман ҳокими                                                У. Машарипов