ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманидаги транспорт воситаларини 2021 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг6, 25-моддалари (Ўзбекистон  Республикаси Олий Кеншгаши Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320 модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги  Қонунининг 5, 7, 17-моддалари (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2013 й., 15-сон, 197-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2003 й., 1-2 сон, 17-модда) асосан, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2303, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й.,51-сон, 552-модда) мувофиқ, туманда транспорт воситаларининг 2021 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтишини ташкил қилиш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатoий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори (У.Назиев) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари қуйидаги муддатларга мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминлансин:

а) тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан  30 июнгача;

б) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва ҳавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба
(1 мартдан 30 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача);

в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 31 августгача.

  1. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “б” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “б” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

  1. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, Юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларини 2021 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субoектлари – юридик шахслар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

Бунда жисмоний шахслар - М1 тоифадаги транспорт воситалари эгалари ўз транспорт воситасининг техник ҳолати ва ускуналари мувофиқлигини баҳолаш учун ўз танловига кўра, туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, техник хизмат кўрсатиш станциялари ёки тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларга мурожаат қилишлари мумкин.

  1. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2303) мувофиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказишда:

а) юридик шахсларга тегишли юк ва махсус автотранспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида;

автобус (микроавтобус) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

енгил автотранспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида;

мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида;

б) жисмоний шахсларга тегишли юк ва махсус автотранспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

автобус (микроавтобус) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

енгил автотранспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида;

мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилсин.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

  1. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2020 йил 17 февралдаги 249қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2021 йил
    10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси юклатилсин.
  3. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Hazoraspnoma” газетасида эълон қилинсин.
  4. Туман ҳокимлигинг матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова) мазкур қарорни туман ҳокимлигининг hazorasphokimyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
  5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Авазов зиммасига юклатилсин.

 

Ҳазорасп туман  ҳокими                     У.Машарипов