ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИ МТТЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Бугунги кунда Давлатимиз томонидан мактабгача таълим тизимини ҳар жиҳатдан — ҳам ҳуқуқий, ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Чунки, жажжи қалбли болажонларимиз бизнинг келажагимиз, бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари, кўзимизнинг нури, қалбимиз суруридир. Улар билан доимо ҳаётимиз обод, кўнглимиз чароғон бўлади. Шу сабабдан болаларимиз бахтли бўлишлари учун ҳамма нарсамизни беришга тайёрмиз.
Хўш, туманимизда бу соҳада олиб борилаётган ишлар, болажонларга қаратилган эътибор ва шароитлар қандай. Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машарипов шу мақсадда 2-ва 10-сонли мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, бу ерда болажонларимиз учун яратилган қулайликлар, улар учун тайёрланган таомномалар, омборхонадаги маҳсулотлар, шунингдек, муассасаларнинг иситиш тизимларининг қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди ва кузатилган камчиликлар юзасидан тавсия ҳамда топшириқлар берди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.